Жаҳон | 21:52 / 19.09.2024
5159
1 дақиқада ўқилади

Россия асал нархини пасайтириш учун Ўзбекистондан асалари олмоқда

Мамлакатда асалариларнинг оммавий нобуд бўлиши оқибатида асал нархи кўтарилиб кетган.

Фото: Pixabay

Россияда асалариларнинг оммавий нобуд бўлиши оқибатида асал нархи қимматлашмоқда. Бу фермерлар томонидан ишлатиладиган пестицидлар билан боғлиқ, деди Россия асаларичилар уюшмаси раиси Валерий Капунин.

«Ўлимнинг биринчи сабаби, албатта, асаларилар ва бутун атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатадиган пестицидлардир. Фермерлар бугунги кунда пестицидлардан назоратсиз фойдаланмоқда», деди мутахассис.

Унинг сўзларига кўра, муаммони ҳал қилиш учун Ўзбекистондан асалари келтириляпти. Аммо жанублик ҳашаротлар Россия шароитига мослашишда қийналмоқда ва кўпинча қишки совуқда нобуд бўлмоқда.

Асалариларнинг йўқолиб кетиши сабабларидан яна бири - асаларичиларнинг хатолари, улардан камчилиги махсус курсларда ўқиб, ўз ҳунарини ўрганган, деди Капунин.

Қайд қилинишича, Россиянинг асосий асал ишлаб чиқарувчи ҳудудларида асалариларнинг оммавий нобуд бўлиши фонида асал нархи 30-50 фоизга ошиб кетган.

Мавзуга оид