Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда машинасини сотишни айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди
Наманган вилоятида яшовчи У.Ю. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, банк картасидан 13 млн сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
Киберхавфсизлик маркази хабарига кўра, ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Тошкент шаҳрида яшовчи К.М. содир этганлиги аниқланган.
Гумонланувчи сифатида тергов ҳаракатларига жалб этилган К.М. эълонлар платформасида Nexia автомашинасини арзон нархда сотилади дея ёлғон эълон жойлаштирган. Бу эълонга ишонган жабрланувчи У.Ю. билан телефон орқали гаплашиб, унга автомашинани 18 ой муддатга бўлиб тўлаш йўли билан 8000 долларга сотишини айтган.
Сўнг олдиндан 1000 долларни ўтказиб беришини, кейин автомашинани унга жўнатиб юборишини айтиб, олдиндан унинг 13 млн сўм миқдоридаги пулларини ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига ўтказиб олган ва ёзишмаларни ўчириб юбориб, унинг қўнғироқларига жавоб бермай, қора рўйхатга киритиб қўйган.
Мазкур ҳолат юзасидан К.М.га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
12:08 / 14.01.2026
102 га қўнғироқ қилиб, “Трампга чора кўришни” сўраган фуқаро маъмурий жазога тортилди
15:29 / 13.01.2026
Қорақалпоғистон ва Тошкентда қалбаки доллар ўтказмоқчи бўлганлар ушланди
23:15 / 11.01.2026
12 январ куни Тошкентдаги айрим кўчаларда транспорт ҳаракати вақтинчалик чекланади
18:27 / 10.01.2026