Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Ню-Йоркда ИҲТ янги бош котиби билан учрашди
Асад Мажид Хон билан суҳбат давомида Тошкент саммитида эришилган барча келишувларни амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди.
Фото: dunyo.info
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ню-Йорк шаҳрида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг янги бош котиби, покистонлик Асад Мажид Хон билан учрашди.
"Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Асад М. Хон жаноблари билан суҳбатимиз давомида Тошкент саммитида эришилган барча келишувларни амалга ошириш жараёнини муҳокама қилдик", – деб ёзди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари.
Қайд этилишича, ИҲТга аъзо мамлакатлар вакиллари янада фаол ва самарали ҳамкорлик қилишлари учун энг қулай шарт-шароитларни яратиш жуда муҳим саналади.
2023 йил 9 ноябр куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон президенти раислигида "Ҳамкорликда иқтисодий барқарорлик ва тараққиёт сари" шиори остида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммити бўлиб ўтди.
Мавзуга оид
10:23 / 04.03.2026
Ўзбекистон ва Эрон ТИВ раҳбарлари телефон орқали вазиятни муҳокама қилди
19:34 / 01.03.2026
Бахтиёр Саидов Форс кўрфази мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари билан мулоқот қилди
21:59 / 28.02.2026
Бахтиёр Саидов Афғонистон ва Покистон ташқи ишлар вазирлари билан мулоқот ўтказди
09:20 / 28.02.2026