Олимлар биринчи марта 1-тур диабетни даволашга муваффақ бўлди
Бемор энди шакар ва иссиқ овқат ейиши мумкин, унинг организми инсулин ишлаб чиқара бошлади.
Олимлар биринчи марта ошқозон ости бези инсулин ишлаб чиқаришига тўсқинлик қиладиган аутоиммун касаллик бўлган 1-тур диабетни даволашга муваффақ бўлди.
Хитойнинг Тянцзин шаҳрида яшовчи 25 ёшли аёл ўз танасидан олинган қайта дастурлаштирилган илдиз ҳужайраларини трансплантация қилиш орқали касалликдан халос бўлди. У бундай инновацион усулда даволанган биринчи одам эди.
Шифокорларнинг таъкидлашича, аёлнинг жисми экспериментал терапия бошланганидан кейин уч ой ўтмай инсулин ишлаб чиқара бошлаган. Бир йил ўтгач, у ўзи хоҳлаган ҳамма нарсани, айниқса иссиқ овқатни ейишни бошлаган.
Операция 2023 йил июн ойида амалга оширилган ва ярим соатдан кам давом этган. Шифокорлар беморнинг қорин бўшлиғи мушакларига тахминан 1,5 миллион оролча ҳужайралари эквивалентини янги техникада кўчириб ўтказишди. Умумий амалиётда бундай ҳужайралар жигарга жойлаштирилади. Бироқ, уларнинг қорин бўшлиғига жойлаштирилиши ҳужайраларни кузатиш ва керак бўлганда уларни олиб ташлаш учун магнит-резонанс томографиядан фойдаланишга имкон берди. Олимларнинг таъкидлашича, бу усулнинг самарадорлиги сичқонлар ва приматлар устида ўтказилган тажрибаларда тасдиқланган.
Операциядан тахминан уч ой ўтгач, аёлнинг танаси ҳеч қандай қўшимчаларсиз яшаш учун етарли миқдорда инсулин ишлаб чиқара бошлади ва у бир йилдан ортиқ ишлаб чиқариш даражасини сақлаб қолди. Шундан бери у қондаги глюкоза даражасида хавфли кўтарилиш ва пасайишларни бошдан кечирмаяпти. Ҳозир глюкоза даражаси куннинг 98 фоизида керакли оралиқда қолмоқда.
Nature журналига кўра, бутун дунё бўйлаб қарийб ярим миллиард одамга таъсир қиладиган диабет касаллигини даволаш учун илдиз ҳужайраларидан фойдаланган ҳолда бир нечта янги синовлар ўтказилди. Кўпчиликда 2-тур диабет мавжуд бўлиб, унда организм етарли миқдорда инсулин ишлаб чиқармайди ёки унинг гормондан фойдаланиш қобилияти пасаяди.
Донор ошқозон ости безидаги орол ҳужайраларини қабул қилувчининг жигарига кўчириб ўтказиш қон глюкоза даражасини назорат қилиш учун инсулин ишлаб чиқаришга ёрдам бериш орқали касалликни даволайди. Бироқ, муаммо бор: ортиб бораётган талабни қондириш учун донорлар етарли эмас ва трансплантация қилинган тўқималарни тана томонидан рад этилишининг олдини олиш учун иммуносупрессив дориларни қабул қилиши керак.
Мавзуга оид
14:42 / 05.12.2024
Қора шоколад 2-тур қандли диабет хавфини пасайтириши мумкин — тадқиқот
13:42 / 02.12.2024
Дунёда 800 миллиондан ортиқ одам диабетдан азоб чекади — тадқиқот
22:16 / 08.11.2024
Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ тиббиёт ходимларини мукофотлади
22:27 / 30.09.2024