Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда бошқа машинанинг рақамини тақиб 76 марта қоида бузган ҳайдовчи ушланди
Қоидабузар ҳайдовчига расмийлаштирилган баённомаларга кўра унга ёзилган жарималар миқдори тахминан 50 млн сўм атрофида бўлган.
Фото: Видеодан кадр
Самарқанд вилоятида машинасига бошқа машинанинг давлат рақамини тақиб юрган ҳайдовчи аниқланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Самарқанд вилоятида яшовчи ҳайдовчи “Ласетти” машинасига “Дамас” машинасига берилган давлат рақамини тақиб олган. Сўнг у йўлларда кўп маротаба тезлик қоидаларини бузган.
Жумладан, у 2024 йил январ ойидан ҳозиргача жами 76 маротаба машина тезлигини белгиланган меъёрдан оширгани радар қурилмаларига қайд этилган.
Вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари қоидабузар ҳайдовчига нисбатан маъурий баённома расмийлаштирган. Қарздорликни ундириш мақсадида “Ласетти” вақтинча жарима майдончасига жойлаштирилган.
Ҳайдовчидан нега бундай қилгани сўралганда у радардан қочиш учун бошқа рақам тақиб ҳаракатланганини айтган.
Қайд этилишича, жарималарнинг жами миқдори тахминан 50 млн сўм атрофида бўлган.
Мавзуга оид
17:57 / 14.01.2026
Хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат бериладиган касалликлар рўйхати тасдиқланди
19:50 / 12.01.2026
Фарғонада “права”сиз аёл уч одамни уриб юборди, бир киши тўшакка михланди: жабрланувчилар суд ҳукмидан норози
11:57 / 09.01.2026
Тошкентда таксичилардан пул ундирган гуруҳ қўлга олинди
19:11 / 16.12.2025