Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ашхободдаги кўчага президентни даволаган немис шифокорининг номи берилди
1997 йилда Сапармурат Ниёзов юрагини операция қилган немис доктори шарафига Ашхобод кўчаларидан бири номланди.
Фото: Turkmen.news
Туркманистон пойтахти Ашхободдаги 1970-сонли кўча энди «Профессор Ҳанс Майснер проспекти» деб номланади. Бу ҳақда Туркманистон парламенти 10 октябр куни қарор қабул қилди, деб хабар берди Turkmen.News.
Шу билан бирга, президент Сердар Бердимуҳамедов фармони билан яна беш нафар немис шифокори «Махтумқули Фироғий 300 йиллиги» юбилей медали ва «Арқадағ» медали билан тақдирланди.
Қайд қилинишича, немис шифокори номини олган кўчада бир нечта тиббиёт муассасалари жойлашган: Халқаро кардиология маркази, Халқаро офталмология маркази, Халқаро ички касалликлар маркази ва бошқалар.
Ҳанс Майснер германиялик кардиожарроҳ бўлиб, 1997 йилда Туркманистоннинг биринчи президенти Сапармурат Ниёзовга коронар артерия шунтирлаш операциясини ўтказди. Кейинчалик унинг соғлиғини кузатиб борди. Ниёзов профессор Майснерни миллий мукофот билан тақдирлади ва Аҳалтеке отини совға қилди. 2006 йилда Майснер Туркманистоннинг биринчи президенти ўлими сабаблари бўйича ўз хулосасини телевизор орқали эълон қилди.
Сердар Бердимуҳамедов фармони билан бошқа немис шифокорлари - Иоҳан Энгелберт Майснер, Гюнтер Якоб Дом, Янссон Фолкмар, Лизел Дорис Ҳайссерман-Манголд ва Фриц Вилгелм Волфганг Шпелсберг ҳам тақдирланди.
Мавзуга оид
18:22 / 29.12.2025
Туркманистонда «Дўзах дарвозаси» оловини ўчириш усули топилгани таъкидланмоқда
21:33 / 12.12.2025
Президентнинг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди
23:02 / 11.12.2025
Шавкат Мирзиёев Ашхободда Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов билан учрашди
21:48 / 11.12.2025