Ўзбекистон | 20:33 / 14.10.2024
11510
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ФВВ кунлар совиши туфайли огоҳлантириш билан чиқди

Кунлар совиши муносабати билан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги иситиш печларидан фойдаланишда техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишга чақирмоқда.

Фото: Kun.uz

Вазирлик фуқароларга қуйидаги тавсияларни берди:

  • иситиш печлари ва уларнинг дудбуронлари созлиги, турли буюм ва тўсиқлар билан беркитилмагани ҳамда ёриқлар йўқлигига алоҳида эътибор қаратиш;
  • газ ускуналарини улаш тартиб-қоидаларига риоя қилиш ва уларга резина шланглар орқали уланишга йўл қўймаслик;
  • махсус ташкилотлар томонидан дудбуронларнинг ўз вақтида тозаланишига эътибор қаратиш.

Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасига кўра, Ўзбекистонда 2020—2022 йиллар ва 2023 йилнинг 9 ойи давомида ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ 245 та нохуш ҳолат юз берган. Бунинг оқибатида 200 нафар фуқаро жароҳатланган, 421 нафари ҳалок бўлган.

«Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 ноябрдаги «Аҳоли хонадонларида иситиш тизими ва ёқилғи маҳсулотларидан фойдаланишда хавфсизлик талабларига риоя этилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан ташкил этилган Республика комиссияси фаолияти кутилган самараларни бермаяпти», — дейилган эди қўмитанинг 2023 йилда ўтказилган йиғилишида.

Мавзуга оид