Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Белгия Ўзбекистонда қимматбаҳо тошларни баҳолаш экспертларини тайёрлайди
Истанбулдаги Бош консулхона кўмагида дунёнинг етакчи заргарлик буюмларини экспертиза қилиш ва халқаро сертификатлаш компанияларидан бири – Белгиянинг HRD ANTWERP корхонаси вакиллари ҳамда Ўзбекистон компаниялари раҳбарлари ўртасида учрашув ташкил этилди.
Фото: "Дунё" АА
Учрашувда мамлакатда ишлаб чиқарилган заргарлик буюмларини Европа ва Осиё бозорларига экспорт қилиш салоҳиятини ошириш, заргарлик соҳасини янада ривожлантириш ҳамда рақобатбардош қимматбаҳо буюмларини ишлаб чиқариш мақсадида HRD ANTWERP лабораториясининг ваколатхонасини Ўзбекистонда очиш масаласи муҳокама қилинди.
Бу нафақат Ўзбекистоннинг заргарлик салоҳиятини ошириш, балки Марказий Осиё ва МДҲ ҳудудида ягона бўлган қимматбаҳо тошлар ва заргарлик буюмларини дунё стандартларига кўра баҳолаш ҳамда сертификатлаш имконини беради.
Музокаралар якунида хориж томони республикада ишлаб чиқарилган қимматбаҳо тошлар ва заргарлик буюмларини халқаро сертификатлаш ва баҳолаш экспертларини Ўзбекистонда тайёрлаш бўйича келишувга эришилди.
Мавзуга оид
14:45 / 02.03.2026
Белгия Россиянинг “яширин флоти” танкерини қўлга олди
09:04 / 25.02.2026
Ўзбекистон 2026 йилда 12 млн хорижий меҳмонни қабул қилишни режалаштирмоқда
16:07 / 20.02.2026
Белгияда The Insider фош этган ГРУ агенти ҳибсга олинди
08:53 / 24.01.2026