Ўзбекистон | 10:10 / 18.10.2024
4075
1 дақиқада ўқилади
«Ўзтемирйўлйўловчи» раҳбари «Ўзбекистон темирйўллари» бош муҳандиси бўлди
«Ўзтемирйўлйўловчи» ташкилоти бош директори бўлган Шарофиддин Қодиров «Ўзбекистон темирйўллари» бош муҳандиси лавозимига тайинланди.
«Ўзбекистон темирйўллари» бош муҳандиси лавозимига Шарофиддин Қодиров тайинланди. У бунгача «Ўзбекистон темирйўллари» таркибидаги «Ўзтемирйўлйўловчи» ташкилоти бош директори эди.
Қодиров шу вақтгача компаниянинг бош муҳандиси лавозимида ишлаган Ҳусниддин Ҳосиловнинг ўрнини эгаллади.
Аввалроқ, Ҳ.Ҳосилов ўз аризасига биноан ишдан кетгани хабар қилинди. Шунингдек, у ўтган йили компания раиси лавозимида ишлаган вақтида тизимда сусткашликка йўл қўйгани ортидан ишдан олинганди.
Мавзуга оид
20:30 / 13.12.2024
“Чегирма бор, чипта йўқ” — талабалар поездларга чегирмали чипталар қолмаганидан норози
18:38 / 03.06.2024
Шавкат Мирзиёев поезд ва самолётлар учун чипта топиб бўлмаслигини танқид қилди
15:21 / 19.05.2024
Ангренда юк вагонлари релсдан чиқиб кетди
19:14 / 03.05.2024