Жаҳон | 13:00 / 19.10.2024
2218
2 дақиқада ўқилади

Ғазога 3 ой ичида биринчи марта ҳаводан гуманитар ёрдам ташланди

Қутиларнинг бир қисми кўчирилган фаластинликларнинг чодирлари устига тушган, қурбонлар бор.

Ғазо секторига июл ойи ўрталаридан бери биринчи марта гуманитар ёрдам солинган контейнерлар ташланди.

Бу ҳақда «Анадолу» мухбирига гувоҳлар маълум қилди.

Уларга кўра, инсонпарварлик ёрдами келиб чиқиши номаълум бўлган самолётлардан эксклав жанубидаги Хон-Юнус шаҳрига ташланган.

Қайд этилишича, қутиларнинг бир қисми кўчирилган фаластинликларнинг чодирлари устига тушган, қурбонлар бор.

Яқин Шарқдаги кескинлашув

2023 йил 7 октябр куни эрталаб Ҳамаснинг ҳарбий қаноти - «Иззаддин ал-Қассам бригадалари» Исроилга қарши «Ал-Ақсо тўфони» операцияси бошланганини эълон қилди. Ғазо секторидан Исроил томон минглаб ракеталар отилди, қуролли гуруҳлар Исроил аҳоли пунктларига кирди.

Ҳамаснинг билдиришича, операция босиб олинган Шарқий Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидига бостириб кириш ва исроиллик муҳожирларнинг фаластинликларга нисбатан зўравонлиги кучайиб бораётганига жавобан амалга оширилган. Бунга жавобан Исроил армияси Ғазо секторида Ҳамасга қарши ўнлаб қирувчи самолётлардан фойдаланган ҳолда «Темир қиличлар» операцияси бошланганини эълон қилди.

Исроил-Фаластин можароси авж олгандан бери 41 мингдан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди. Исроилда қурбонлар сони 1400 дан ошади. Ғазонинг 2,3 миллион аҳолиси Исроилнинг ҳаводан оммавий бомбардимон қилиши ва эксклавнинг тўлиқ блокадаси туфайли озиқ-овқат, сув ва дори-дармонлар танқислигидан азият чекмоқда.

Мавзуга оид