Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Усмон Тошев – Афғонистон миллий жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди
Ўзбекистонлик мутахассис Усмон Тошев Афғонистон миллий жамоаси бош мураббийига айланди. Бу ҳақда ToloNews хабар бермоқда.
Фото: avapress.com
Ўзбекистон футбол ассоциацияси терма жамоалар бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган Усмон Тошев қўшни мамлакат миллий жамоаси бош мураббийи сифатида иш бошлади. Манба хабарига кўра, томонлар 1 йиллик шартнома имзолаган. Бугун Қобулда ўтказилган матбуот анжуманида бу ҳақда эълон қилинган.
59 ёшли Усмон Тошев футболчилик фаолияти давомида «Нурафшон Бухоро», «Зарафшон», «Пахтакор», «Солнок» (Венгрия), «Керацини» (Греция) ва Ўзбекистон миллий жамоасида фаолият юритган бўлса, мураббий сифатида «Бухоро», «Насаф» клубларини бошқарган, шунингдек, Ўзбекистон миллий жамоасида ёрдамчи мураббий бўлиб ишлаган бўлса, 2018-2021 йиллар давомида Тожикистон миллий жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият юритган. Усмон Қудратович ҳозиргача ЎФА терма жамоалар бўлими бошлиғи сифатида ишлаётган эди.
Маълумот учун, Афғонистон миллий жамоаси ФИФА рейтингида 152-ўринни эгаллаб турибди.
Мавзуга оид
21:23 / 04.12.2025
«Толибон» 13 ёшли болани омма олдида қатлни ижро этишга мажбурлади
20:27 / 02.12.2025
Тожикистон афғон чегарасини қўриқлаш учун Россиядан ҳарбий ёрдам сўради
19:03 / 02.12.2025
Тожик-афғон чегарасида яна икки хитойлик ҳалок бўлди, Хитой хавфсизликни таъминлашни талаб қилди
17:36 / 02.12.2025