Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вазирлар Маҳкамаси тўғрисидаги конституциявий қонун қабул қилинди
Қонунга кўра, Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистонда ижро этувчи ҳокимиятнинг ягона тизимига раҳбарлик қиладиган коллегиал органдир.
Фото: AFP
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги конституциявий қонун қабул қилинди.
Унга кўра, Вазирлар Маҳкамаси – ижро этувчи ҳокимиятнинг олий органи бўлиб, иқтисодиётнинг, ижтимоий ва маънавий соҳаларнинг самарали фаолият кўрсатишига раҳбарлик қилишни, Конституция ва қонунлар, Олий Мажлис палаталари қарорлари, президент фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ижросини таъминлайди.
Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистонда ижро этувчи ҳокимиятнинг ягона тизимига раҳбарлик қиладиган коллегиал органдир.
Вазирлар Маҳкамаси ўз фаолиятида Олий Мажлис ва президент олдида жавобгардир.
Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг яхлит тизимига вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекциялар киради.
Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон ҳукуматининг аъзолари – бош вазир, унинг ўринбосарлари ва вазирлардан иборатдир. Қорақалпоғистон Республикаси ҳукуматининг бошлиғи Вазирлар Маҳкамаси таркибига ўз лавозими бўйича киради.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Мавзуга оид
10:20 / 26.12.2025
2026 йил учун давлат бюджети тўғрисидаги қонун қабул қилинди
19:50 / 19.12.2025
Маҳаллий кенгаш ва ҳокимлар фаолиятига хос бўлмаган 8 та вазифа бекор қилинади
10:15 / 08.12.2025
Ўзбошимчалик билан қурилган уйларни расмийлаштириш бўйича янги тартиб жорий этилади
15:46 / 06.12.2025