Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ягона сайлов округи бўйича сайлов натижалари тасдиқланди
Шунингдек, депутатлик мандатлари сиёсий партиялар ўртасида тақсимланди.
Фото: Марказий сайлов комиссияси
29 октябр куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда сайловда 74,72 фоиз сайловчи иштирок этгани, сиёсий партияларнинг ҳар бири 7 фоиздан кўп овоз тўплагани сабабли Олий Мажлис Қонунчилик палатасига депутатлар сайлови ўтган ва ҳақиқий деб топилди.
Шунингдек, ҳудудий сайлов комиссияларининг сиёсий партияларга берилган овозларни аниқлаш тўғрисидаги баённомаларига асосан ягона сайлов округи бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов натижалари белгиланди ва депутатлик мандатлари сиёсий партиялар ўртасида тақсимланди.
Ягона сайлов округи бўйича Қонунчилик палатасининг 75 та депутатлик ўрни сиёсий партиялар ўртасида қуйидагича тақсимланди:
- Ўзбекистон либерал-демократик партияси — 26
- «Миллий тикланиш» демократик партияси — 14
- Экологик партия — 10
- Халқ демократик партияси — 13
- «Адолат» социал-демократик партияси — 12.
Бундан ташқари, қарор билан депутатлик мандатлари тақсимланган сиёсий партиялар ва партия рўйхати бўйича сайланган депутатларга хабарномалар юбориш белгиланди.
Шундан сўнг, Марказий сайлов комиссияси уларни Қонунчилик палатаси депутати сифатида рўйхатга олади.
Мавзуга оид
17:04 / 30.11.2025
Мухолифатчилар ҳибсга олиниши ва энергетика инқирози. Қирғизистонда навбатдан ташқари парламент сайловлари қандай шароитда ўтмоқда?
09:53 / 28.11.2025
Юридик университетда факултет деканлари сайлов асосида 2 йилга тайинланади
10:46 / 24.11.2025
Серб Республикасида сайловлар: сепаратистлар номзоди ғалаба қозонди
15:30 / 11.11.2025