Ўзбекистонда кўпроқ қайси давлат фуқаролари таҳсил олаётгани маълум қилинди
Хорижлик талабаларнинг энг кўпи Ҳиндистон фуқаролари бўлиб, уларнинг умумий сони 5733 нафарни ташкил этган.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023/2024 ўқув йили бошига Ўзбекистондаги олий таълим ташкилотларида 10 845 нафар хорижлик талабалар таҳсил олмоқда.
Ўзбекистон ОТМда таҳсил олаётган хорижлик талабаларнинг давлатлар кесимида тақсимланиши:
· Ҳиндистон – 5733 нафар;
· Покистон – 1358 нафар;
· Туркманистон – 904 нафар;
· Россия – 750 нафар;
· Қозоғистон – 537 нафар;
· Тожикистон – 285 нафар;
· Қирғиз Республикаси – 285 нафар;
· Афғонистон – 196 нафар;
· Хитой – 182 нафар;
· Корея Республикаси – 176 нафар;
· Канада – 124 нафар;
· Бошқалар – 315 нафар.
Мавзуга оид
10:56
2024 йил 11 ойда қанча енгил автомобил ишлаб чиқарилгани маълум қилинди
20:42 / 21.12.2024
Талабалар учун контракт пулини тўлаш муддати узайтирилди
20:30 / 13.12.2024
“Чегирма бор, чипта йўқ” — талабалар поездларга чегирмали чипталар қолмаганидан норози
20:19 / 10.12.2024