Жаҳон | 13:30 / 01.11.2024
1797
1 дақиқада ўқилади

Ғазода ўлдирилган журналистлар сони 182 нафарга етди

Яна беш нафар ОАВ ходими Исроил ҳарбийлари қўлидан ҳалок бўлди.

Фото: AP

Ғазо секторида яна беш нафар оммавий ахборот воситалари ходими Исроил ҳарбийлари қўлидан ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ғазо ҳукумати матбуот хизмати баёнотида айтилади.

Улар орасида продюсер Надия Имад ал-Саййид ва радио бошловчи имом Абдураҳмон Семир ат-Танани ҳам бор.

Шу тариқа, 2023 йил 7 октябрдан буён Исроил агрессияси натижасида эксклавда ҳалок бўлган журналистлар сони 182 нафарга етди.

Исроил Ғазо секторида фаластинликларга қарши ҳужумни бошлаган 2023 йил 7 октябрдан бери ўлдирилган матбуот ходимлари сони 182 нафарга етди.

Кеча эрта тонгда Исроил самолётлари Ғазо шаҳри ғарбидаги Ал-Шати қочқинлар лагеридаги БМТнинг Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги «Эсма» мактабига ҳужум қилди. Бино кўчирилган фаластинликлар учун бошпана вазифасини ўтаган.

Мавзуга оид