Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчилар ўзаро жанжаллашди
Ижтимоий тармоқларда икки нафар фуқаро ўзаро жанжаллашгани акс этган видеолар тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ изоҳ берди.
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ
25 октябр куни тахминан соат 18:20 ларда Matiz ва Spark ҳайдовчилари 1998 йилда туғилган М.Ж. ва 1997 йилда туғилган У.С. Янги Сергели кўчасида ҳаракатланган вақтида йўл талашган.
Сўнг ҳайдовчилар автомашинасидан тушиб, йўлнинг қатнов қисмида жамоат тартибини бузиб ўзаро уришган. Ҳайдовчилар бу ҳолат юзасидан ИИОга мурожаат қилмаган.
Ҳолат юзасидан ҳайдовчиларга нисбатан Сергели тумани ИИО ФМБ томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун жиноят ишлари бўйича туман судига тақдим этилган.
Мавзуга оид
12:56 / 01.12.2025
Бектемир–Чорбоғ йўлидаги жанжал: юк машинаси ҳайдовчисига отвёртка билан таҳдид қилинди
21:36 / 25.11.2025
“Рецидивист” ҳайдовчининг бир йил ичидаги 45-қоидабузарлиги 5 кишининг ўлими билан тугади
14:30 / 25.11.2025
Автомобилни сотишда юрган масофасини яширганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда
12:51 / 21.11.2025