Жаҳон | 14:30 / 04.11.2024
1390
1 дақиқада ўқилади

Суданда вабо эпидемияси 852 кишининг ҳаётига зомин бўлди

3,4 миллион суданлик болалар эпидемик касаллик хавфи остида.

Фото: Anadolu Agency

Суданда вабо эпидемияси оқибатида вафот этганлар сони 852 нафарга етди.

Судан Соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотида, мамлакатда вабо билан касалланганларнинг умумий сони 29 минг 147 нафарга етгани билдирилди.

Ҳисоботда вабо эпидемияси оқибатида ҳалок бўлганлар сонининг 852 нафарга етгани қайд этилган.

Суданда июн ойидан бери давом этаётган ёмғир ва сув тошқинлари вабо касаллиги тарқалишига олиб келди.

Судан ҳукумати 12 август куни вабони эпидемия деб эълон қилди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси 1 октябр куни 3,4 миллион суданлик бола эпидемик касаллик хавфи остида эканлигини маълум қилди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (ЮНИСEФ) 5 октябр куни Суданга вабога қарши 1,4 миллион доза вакцина юборганини эълон қилди.

Уруш давом этаётган Суданда эпидемияларнинг тарқалиши соғлиқни сақлаш тизими самарасиз бўлган даврда одамларнинг ҳаётини қийинлаштирмоқда.

Мавзуга оид