Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда қаттиқ қўнишни амалга оширган ҳарбий вертолёт ёниб кетди
Қозоғистон Мудофаа вазирлигига тегишли бўлган МИ-8 бортида 3 киши бўлган, улардан бири вафот этган.
Фото: Қозоғистон ФВВ
Бугун, 9 ноябр куни соат 11:40 да Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти Сарижар қишлоғи яқинида ҳарбий вертолёт қаттиқ қўнишни амалга оширди. Натижада Қозоғистон Мудофаа вазирлигининг МИ-8 русумли вертолёти ёниб кетган.
ФВВнинг хабар беришича, воқеа жойига 5 та техника ва 23 нафар шахсий таркибдан иборат куч ва воситалар жўнатилган ҳамда ёнғин ўчирилган.
МИ-8 русумли вертолёт бортида 3 киши бўлган. Улардан бири вафот этди. Жароҳатланганлар мудофаа вазирлигининг Як-40 самолётида Ақтўбе шаҳрига етказилди.
Фожиа сабабларига аниқлик киритилмоқда.