Тошкентдан Жиддага учган самолёт ортга қайтишга мажбур бўлди
Uzbekistan Airways’га кўра, самолётнинг ортга қайтишига йўловчилардан бирининг соғлиги ёмонлашгани сабаб бўлган.
Бугун, 10 ноябр куни Тошкент—Жидда йўналиши бўйича HY335 рейсини бажарувчи самолёт жўнаб кетган аэропортга қайтишга мажбур бўлди, деб хабар беради Uzbekistan Airways матбуот хизмати.
Қайд этилишича, мазкур самолётнинг ортга қайтишига йўловчилардан бирининг соғлиги ёмонлашгани сабаб бўлган.
«Тез орада самолёт ўз манзилига парвозни давом эттиради. Ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва тушунишингиз учун миннатдорчилик билдирамиз», — дейилади хабарда.
Бир неча кун олдин Тошкентдан Ню-Йоркка учган самолёт икки марта фавқулодда қўнишни амалга оширганди. Биринчи парвозда ушбу рейс россиялик йўловчи ўзини ёмон ҳис қилгани сабабли Тошкент аэропортига қайтиб келган бўлса, иккинчи парвозда эса ҳомиладор йўловчи сабабли Канада аэропортига қўнишга мажбур бўлган эди.
Мавзуга оид
13:28 / 10.12.2024
Uzbekistan Airways талабалар учун чипталарга чегирма эълон қилди
18:57 / 04.12.2024
Анталяда ёнган Superjet: инқирозга юз тутган Россия авиасаноати
23:39 / 30.11.2024
Uzbekistan Airways тўққиз ойда 477,1 млрд сўм соф фойда кўрди
21:14 / 29.11.2024