БМТ суди: Арманистон ва Озарбойжоннинг даъволари бизнинг юрисдикциямизда
БМТ халқаро суди Арманистон ва Озарбойжоннинг Қорабоғдаги можаро туфайли бир-бирига қарши даъволарини кўриб чиқиш ҳуқуқига эга эканлигини белгилади.
БМТ халқаро суди Арманистон ва Озарбойжоннинг Қорабоғдаги можаро юзасидан бир-бирига қарши қўйган даъволарини қабул қилиши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда 12 ноябр, сешанба куни суднинг расмий сайтида эълон қилинган қарорда айтилади. Озарбойжоннинг Арманистонга қарши даъвосида суд арман томонининг учта эътирозидан иккитасини маъқуллади. Озарбойжон томонининг барча дастлабки эътирозлари рад этилди.
Ереван ўз даъвосида Бокуни Қорабоғдаги ирқий камситишларга қарши халқаро конвенцияни бузганликда айблайди. Озарбойжон Арманистонга ҳам худди шундай даъво билан чиқди.
Арманистон ва Озарбойжон ўртасида тинчлик музокаралари
Давом этаётган ҳуқуқий курашларга қарамай, Арманистон ва Озарбойжон узоқ вақтдан бери тинчлик музокараларини олиб бормоқда. Шу тариқа, 2024 йил сентябр охирида Арманистон бош вазири Никол Пашинян БМТ Бош Ассамблеяси йиғилишида унинг мамлакати Озарбойжон билан тинчлик шартномасини тузиш учун Конституцияни ўзгартиришга тайёрлигини маълум қилди.
Ўз навбатида, Озарбойжон президенти Илҳом Алиев 10 ноябр куни Германия канцлери Олаф Шолц билан суҳбатда Боку ва Ереван тинчлик шартномаси матни бўйича якуний келишувга эришишга яқин эканини айтди.
Мавзуга оид
10:44 / 14.12.2024
ГФРда ХДИ/ХСИнинг икки аъзоси Озарбойжонга пора эвазига ёрдам берганликда айбланмоқда
14:22 / 08.12.2024
Озарбойжонда мушкул вазиятда қолган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди
09:23 / 05.12.2024
Пашинян: Арманистон КХШТ билан муносабатларда ҳал қилувчи нуқтадан ўтди
00:59 / 21.11.2024