Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нуриддин Исмоилов Қонунчилик палатаси cпикери этиб сайланди
Тошкент шаҳрида янги чақириқ Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг биринчи ташкилий мажлиси бошланди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Парламент қуйи палатасининг биринчи мажлисини қонунга мувофиқ, Марказий сайлов комиссиясининг раиси Зайниддин Низомхўжаев очиб берди.
Қонунчилик палатаси биринчи мажлисининг муваққат котибияти, саноқ комиссияси ҳамда овозларни ҳисоблаш электрон тизимидан фойдаланишни назорат қилувчи муваққат гуруҳ сайлаб олинганидан сўнг, депутатлар Қонунчилик палатаси биринчи мажлисининг кун тартибини тасдиқлади.
Мажлисда “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, қуйи палата аъзолари Қонунчилик палатаси Спикери лавозимига номзод кўрсатиш учун депутатлар орасидан Сиёсий партиялар вакиллари кенгашини тузди.
Қисқа танаффусдан сўнг, Сиёсий партиялар вакиллари кенгашининг таклифига биноан, депутатлар яширин овоз бериш йўли билан ЎзХДПдан сайланган Нуриддин Исмоиловни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг спикери этиб сайлади.

Мавзуга оид
14:30 / 25.11.2025
Автомобилни сотишда юрган масофасини яширганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда
15:31 / 19.11.2025
Тошкент “Марказий Осиё — Хитой” платформасида институционал иштирокини кенгайтиради
14:43 / 06.11.2025
Ўзбекистон энергетикасида водород ишлаб чиқаришни жорий этиш масалалари кўриб чиқилди
09:53 / 08.10.2025