Тошкентда пиротехника буюмларини сотаётган шахслар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Зангиота тумани бўлими томонидан ўтказилган тадбирда пиротехника буюмларини сотаётган шахслар ушланди.
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилишича, фуқаролар М.Б ва С.К. ўзаро тил бириктириб, пиротехника буюмларини ўтказиш орқали ноқонуний даромад орттириш мақсадида фуқаро М.А.га жами 2 400 қути “Мики маус”, 56 дона 7 Shots номли ҳамда 13 дона “Королевский салют” номли пиротехника буюмларини 3 220 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Шу каби, департаментнинг Учтепа тумани бўлими, ДХХ ва божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида “Файзобод” МФЙ ҳудудидан ўтувчи Тошкент ҳалқа йўлида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Х.О., Ф.М. ва бошқалар ноқонуний даромад орттириш мақсадида жами 108 дона 7 Shots номли пиротехника буюмларини ўтказиш мақсадида олиб келган вақтида ушланганлар.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 250-1-моддаси (пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
13:48 / 02.01.2025
ГФРда 5 киши пиротехника туфайли ҳалок бўлди
12:02 / 30.12.2024
Тошкент вилоятида 60 мингдан ортиқ пиротехника воситалари ушлаб қолинди
07:34 / 23.12.2024
40 млн сўмлик пиротехника буюмларини сотаётган шахслар ушланди
23:02 / 18.12.2024