Бухорода салкам 9 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланди
Иссиқхона газ ҳисоблагичидан ташқари ерости қувури орқали аҳоли учун мўлжалланган газ қувурига яширинча уланган. Ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, табиий газ сарфи қайта ҳисоб-китоб қилинган.
Бухоро вилояти Когон туманида газ таъминоти комплаенс назорат тузилмалари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларидан иборат ишчи гуруҳ ўтказган рейд жараёнида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Когон туманининг «Туткунда» МФЙда жойлашган «Б.Б.» МЖЧга қарашли иссиқхона газ ҳисоблагичидан ташқари ерости қувури орқали аҳоли учун мўлжалланган газ қувурига яширинча уланиб, табиий газдан ўғринча фойдаланиб келгани маълум бўлган.
Ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, табиий газ сарфи қайта ҳисоб-китоб қилинган ва 8,85 миллиард сўмлик зарар келтирилгани аниқланган.
«Мазкур жараён бўйича тўпланган барча далилий ашё ва ҳужжатлар қонуний баҳо бериш учун ҳуқуқ-тартибот органларига топширилади», — дейилади хабарда.
Аввалроқ Тошкент вилоятида 14 миллиард сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланган эди. Маълум бўлишича, Зангиота туманидаги ушбу иссиқхона эгаси уч йил давомида табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келган.
Мавзуга оид
12:05
Бухорода 34 миллиардлик криптоактивларни айлантирган ўсмирга очилган жиноят иши тугатилди
14:55 / 28.12.2024
Бухорода Ҳайработ каналида чўкаётган 16 ёшли қиз қутқариб қолинди
20:11 / 19.12.2024
Халқ истеъдоди, вақти ва имкониятларини йўқотаётган муаммо
17:03 / 15.12.2024