Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зангиотада 14 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланди
Зангиота туманидаги иссиқхона эгаси уч йил давомида табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, давлат манфаатларига 14 млрд сўмдан кўпроқ зарар етказди.
Тошкент вилояти Зангиота туманида фаолият юритаётган иссиқхона табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят ИИВ Тезкор қидирув департаменти хабар берди.
Ички ишлар бош бошқармаси тезкор ходимлари томонидан Зангиота туманида тезкор тадбир ўтказилган. Ушбу тадбир давомида газ тармоғига ноқонуний уланган иссиқхона аниқланган.
1987 йилда туғилган фуқаро яшаш хонадонининг томорқасида иссиқхона ташкил этиб, унда қулупнай етиштиришни йўлга қўйган. У иссиқхона ёнидан ўтган газ қувурига ҳеч қандай рухсатсиз уланиб олган.
Иссиқхона эгаси уч йил давомида шу тарзда табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланиб, давлат манфаатларига дастлабки маълумотларга кўра, 14 миллиард 348 миллион 880 минг сўм миқдорида зарар етказган.
Ушбу ҳаракатларни яширин тарзда амалга ошириш мақсадида қилмишларини турли кўринишда ниқоблаб келган. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
17:51 / 07.07.2026
“Мисқоллаб яратилган Тошкент брендини йўқотиб қўйишимиз мумкин” – иссиқхоначи муқобил ечимлар ҳақида
19:49 / 02.07.2026
Тошкент вилоятида иссиқхоналарни демонтаж қилиш бошланди
08:25 / 02.07.2026
714 туп каннабис етиштирилган иссиқхона аниқланди
22:18 / 04.06.2026