Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 200 минг сўмлик қалбаки банкнотларни тайёрлаган шахслар ушланди
Улар қалбаки пулларни 20 млн сўмга сотмоқчи бўлганида қўлга олинди.
Фото: Прокуратура департаменти
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабарига кўра, Тошкент шаҳрида 60 млн сўмлик қалбаки пулларни 20 млн сўмга сотишга уринган шахслар қўлга олинди.
Қайд қилинишича, Э.А. 200 минг сўмлик купюрадаги жами 300 дона 60 млн сўм қалбаки пулни 20 млн сўмга сотган вақтида ушланган. Шунингдек, унинг автомобилидан 4 дона қалбаки купюра ҳамда 200 минг сўмлик миллий валюта сурати туширилган 89 дона А4 форматдаги қоғоз, чизғич, қайчи ва канцелярия пичоғи топилган. Шунингдек, яна икки нафар фуқародан компютер ва рангли принтер ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
16:18 / 07.03.2026
Тошкентда яна бир гуруҳ ёшлар ЙТҲ содир этди
14:12 / 07.03.2026
Тошкентда юздан ортиқ қувват-станция тармоқдан узилди. Муаммо нимада?
10:01 / 07.03.2026
Дубайдан Тошкентга авиақатновлар босқичма-босқич тикланмоқда
09:50 / 07.03.2026