Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
7,2 млрд сўмлик тендер савдолари ихтиёрий равишда бекор қилинди
Рақобат қўмитаси таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатларини аниқлади.
Рақобат қўмитаси махсус ахборот порталидаги маълумотларга ва мурожаатларга асосан давлат буюртмачилари томонидан амалга оширилган харидларда қонунбузилиш ҳолатлари аниқлангани ҳақида хабар берди.
Жумладан,
- Бухоро вилояти Жондор туман тиббиёт бирлашмасининг 210 млн сўмлик;
- Фарғона вилояти Қува туман тиббиёт бирлашмасининг 2 та 340 млн сўмлик;
- Андижон давлат тиббиёт институти академик лицейининг 212 млн сўмга яқин;
- Республика тез тиббий ёрдам маркази Жиззах филиалининг 318 млн сўмдан ортиқ;
- Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар “Қум овул” МФЙнинг 257 млн сўмга яқин;
- Сирдарё вилояти «Сайхунобод туман йўллардан фойдаланиш корхонаси»нинг 3 та 4,2 млрд сўмга яқин;
- Навоий вилояти ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси тасарруфидаги спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган спорт мактабининг 3 та 1,1 млрд сўмлик;
- Наманган вилояти Наманган тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг 309 млн сўм ортиқ;
- Тошкент вилояти Бекобод шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг 283 млн сўмга яқин бўлган энг яхши таклифларни танлаш савдоларида «Рақобат тўғрисида»ги қонун талабларига риоя қилинмаганлиги, яъни савдоларда рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар аниқланган.
Шунингдек, таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланган.
Рақобат қўмитасининг ўрганиш натижаларига кўра, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш мақсадида буюртмачилар томонидан танлов савдолари ихтиёрий равишда бекор қилинган.
Мавзуга оид
12:22 / 13.01.2026
Антимонополистик чоралар фонида пропан нархи сезиларли даражада арзонлашди
09:32 / 12.01.2026
Рақобат қўмитаси газ нархларини асоссиз ошириш аломатлари бўйича иш қўзғатди
12:02 / 11.01.2026
Рақобат қўмитаси пропан қимматлашгани юзасидан изоҳ берди
14:04 / 06.01.2026