Ўзбекистон | 15:00
627
2 дақиқада ўқилади

Kun.uz'нинг YouTube'даги обуначилари сони 3 миллиондан ошди

Kun.uz интернетнинг ўзбек сегментида сифатли миллий контент тарқатишни кенгайтириш йўлидаги яна бир ютуғини мамнуният билан эълон қилади: сайтнинг YouTube'даги обуначилари сони 3 миллиондан ошди.

Ушбу марра Kun.uz ижодкорлари учун янги рағбат ва илҳом манбайи бўлиб хизмат қилади.

Доимий обуначиларимиз эътироф этганидек, Kun.uz видеоматериаллар сони ва сифатини йилдан йилга ошириб бормоқда. Бу борадаги натижаларимиз айниқса 2024 йилда салмоқли бўлди. Ҳозирда YouTube'даги асосий саҳифамизда кунига ўртача 5 та видео эълон қилинмоқда.

Видеоҳостинг статистикасига кўра, йил бошидан бери каналимизга 2 мингта видео жойлаштирилган бўлиб, улар жами 420 миллион марта кўрилган. Бу – ўтган йил билан солиштирганда 60 фоизга кўп. Канал обуначилари сони эса йил давомида 770 минг нафарга ёки 35 фоизга кўпайган.

Фурсатдан фойдаланиб, барча обуначиларимизга Kun.uz'ни танлагани учун самимий миннатдорчилик билдирамиз. Сизнинг танловингиз ва ишончингизни биз улкан масъулият деб қабул қиламиз.

Kun.uz жамоаси тезкор, холис ва ишончли ахборот тарқатишда, видеоконтент салмоғи ва сифатини бундан кейин ҳам ошириб боришда давом этади.

Мавзуга оид