Жаҳон | 15:55
1564
3 дақиқада ўқилади

The Insider: РФ олигархлари санкциялар остида ҳам ЕИда пул ишлашяпти

Компаниялардаги улушлари камайиши санкциялар остидаги россиялик ишбилармонларга ўзлари бенефициар бўлган корхоналардан даромад олиш имконини берди, дея хабар беради The Insider.

Фото: MIKHAIL KLIMENTYEV / AP / SCANPIX

ЕИ санкцияларидаги бўшлиқ туфайли мамлакат президенти Владимир Путинга яқин ҳисобланган Россия Федерацияси миллиардерлари ЕИ билан савдодан пул ишлашда давом этмоқда. 22 декабр, якшанба куни чоп этилган The Insider интернет-нашрининг суриштируви муаллифлари шундай хулосага келди.

«Акциядорлари Владимир Путинга шахсан яқин ҳисобланган миллиардерлар бўлган компаниялар ўз маҳсулотларини Ғарбга ҳеч нарса бўлмагандек экспорт қилишда давом этмоқда, - деб ёзади нашр. - Санкцияларга дучор бўлган тадбиркорларда акцияларнинг 50 фоиздан кам бўлиши натижасида Европа билан савдодан миллиардлаб доллар фойда олиняпти».

Олег Дерипаска қандай қилиб санкцияларни четлаб ўтди

Журналистларнинг сўзларига кўра, Дерипаска Европа Иттифоқи унга қарши санкциялар киритганидан сўнг En+ ва шунга мос равишда «Русал»даги улушини 50 фоиздан пастга туширган. Бу автоматик равишда корхоналарнинг ўзини санкциялардан олиб ташлади. «Бугун Дерипаска En+'нинг 35 фоизини назорат қилади. En+, ўз навбатида, йирик алюминий ишлаб чиқарувчи «Русал»нинг деярли 57 фоиз акцияларига эгалик қилади», деб тушунтирилади суриштирувда.

Муаллифларнинг аниқлашича, 2024 йилнинг биринчи ярмида «Русал» Европа мамлакатларида 1,3 миллиард доллар ишлаб топган. Уларнинг кўрсатишича, компания Швецияда (Kubikenborg Aluminium AB), Ирландияда (Aughinish Alumina), Германияда (Aluminium Rheinfelden) ва Италияда (Eurallumina) ишлаб чиқаришга эга.

Уруш пайтида, 2022 йилдан 2024 йилгача Дерипасканинг бойлиги бир ярим баравардан кўпроққа ошди, деб ёзади The Insider. Forbes маълумотларига кўра, унинг умумий активлари ҳозирда 2,8 миллиард долларга баҳоланган.

Санкцияларни четлаб ўтиш учун компаниядаги улуш камайтирилиши

Путинга яқин бўлган, фойда олувчи компаниялардаги улушини камайтириш ёки активларининг бир қисмини қариндошларига ўтказиш йўли билан Ғарб санкцияларини четлаб ўтишга муваффақ бўлган бошқа россиялик тадбиркорлар орасида, The Insider ёзишича, "Фосгаро" акциядори Андрей Гурев, Санкт-Петербург тоғ-кон университети ректори Владимир Литвиненко, "Еврохим" компанияси акциядори Андрей Мелниченко, "Евраз" ва "Норникел" акциядори Роман Абрамович, "Новатэк" ва "Сибур" акциядори Геннадий Тимченко бўлиши мумкин.

Мавзуга оид