Жамият | 08:16
4524
1 дақиқада ўқилади

Айдар-Арнасой кўлларида ноқонуний ов оқибатида 1,7 млрд сўмлик зарар етказилди

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Айдар-Арнасой кўллар тизимини назорат қилиш бўлими давлат инспекторлари томонидан доимий назорат рейд тадбирлари олиб борилмоқда. 

Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Вазирлик хабар беришича, 2024 йилнинг ўтган даври мобайнида ноқонуний ов билан боғлиқ 307 та ҳолат аниқланиб, жами 601 млн 503 минг жарима қўлланди. 

Шунингдек, табиатга етказилган 1 млрд 702 млн 961 минг сўм зарар ҳам ундирилиши белгиланди. 

Қонунбузарликлардан 10 та ҳолатда жиноят иши қўзғатилган. Шунингдек, 57 та ҳолатда браконерлардан 1178 кг балиқ олиб қўйилган ва интернат ҳамда мактабгача таълим муассасаларига беғараз топширилган. 

Бундан ташқари, ҳуқуқбузарлардан 7 та ов қуроли, 83 та балиқ овлаш учун мўлжалланган тўрлар, 7 та электр қармоқ, 6 та қайиқ ва 5 та бошқа турдаги буюмлар олиб қўйилган.

Мавзуга оид