Ўзбекистон | 14:48 / 25.12.2024
629
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда етиштирилган заъфарон Германияга экспорт қилиниши мумкин

Ўзбекистоннинг BMB Holding ва Германиянинг Breitzmann Edelmetalle & Diamanten компаниялари вакиллари ўртасида музокаралар ташкил этилди.

Фото: "Дунё" АА

Ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган учрашув Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси кўмагида BMB Holding бош офисида уюштирилди. Унда Breitzmann Edelmetalle & Diamanten компанияси асосчиси ва Бавария-Ўзбекистон дўстлик жамияти раиси Карл-Хайнц Брайтцман бошчилигидаги делегация қатнашди.

Мулоқот давомида Германия бозорига BMB Za’faron ёрлиғи остида етиштирилаётган маҳсулотларни экспорт қилиш истиқболлари, мамлакатимизда замонавий немис технологияларини жорий этиш ва BMB agro plus корхонасида қайта ишланган мева-сабзавотларни Германия савдо тармоқларига етказиб бериш имкониятлари муҳокама қилинди.

Музокаралар якунида, Германия бозорига Ўзбекистонда етиштирилган заъфарон маҳсулоти экспортини йўлга қўйиш, BMB Holding раҳбариятининг ушбу мамлакатга сафарини ташкил қилиш, ўзаро манфаатли йўналишларда ҳамкорликни янада жадаллаштириш тўғрисида келишиб олинди.

Мавзуга оид