Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда йўловчи самолёт қулаб тушди
У Бокудан Грознийга учаётганди. Бортда бўлганлар сони 60 дан 100 нафаргача баҳоланмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, 10 дан ортиқ киши омон қолган.

Фото: Видеодан кадр
25 декабр куни Embraer 190 йўловчи самолёти Қозоғистон ғарбидаги Оқтов шаҳри яқинида ҳалокатга учради. Orda.kz маълумотига кўра, самолёт Оқтов аэропорти ҳудудига қулаган.
Дастлабки маълумотларга кўра, Azerbaijan Airlines авиакомпаниясининг Бокудан Грознийга учган йўловчи самолёти ҳалокатга учраган.
Azari Press Agentliyi маълум қилишича, самолёт Каспий денгизи устида ҳалокат сигнали берган ва мажбурий қўниш учун Қозоғистон томонга йўл олган. Sputnik Azerbaijan авиакомпаниядаги манбага асосланиб, самолёт қушлар галаси билан тўқнашиб кетганини ҳалокат сабаби сифатида келтирган.
Baza бортда 62 йўловчи ва экипажнинг беш аъзоси бўлганини хабар қилган.
Самолёт радарлардан ғойиб бўлиб, учиш-қўниш йўлаги яқинидаги далага қулаган. Flightradar сервиси маълумотларига кўра, ҳалокатдан олдин самолёт аэропорт устида айланган.
Ижтимоий тармоқларда самолёт қулаши вақтида олинган видеолар тарқалмоқда.
Қозоғистон ФВВ Оқтов яқинида самолёт ҳалокатга учраганини тасдиқлаб, воқеа жойида ёнғин чиққанини маълум қилган. Дастлабки маълумотларга кўра омон қолганлар борлиги айтилган.
РИА Новости Грозний аэропорти матбуот хизматига асосланган ҳолда хабар беришича, Бокудан учган самолёт Грознийдаги ноқулай об-ҳаво туфайли аввалига Маҳачқалъага, кейин эса Оқтовга йўналтирилганди.
Tengrinews маълумотига кўра, Қозоғистондаги авиаҳалокатдан омон қолган 12 киши шифохонага олиб борилган.
Россиядаги «Известия» нашри ва «112» телеграм-канали эса омон қолганлар сони 18 киши эканини хабар қилган. Mash маълумотида омон қолганлар сони — 20 дан 50 кишигача экани айтилган. Уларнинг барчаси самолётнинг дум қисмида бўлган.
Тавсия этамиз
Европа Иттифоқининг 18-санкциялар пакети Россияга қандай таъсир қилади?
Жаҳон | 23:12 / 21.07.2025
Уй сотиб олишда алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор қилиш керак?
Кўчмас мулк | 16:30 / 21.07.2025
Супер-контрактни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинми?
Таълим | 11:29 / 21.07.2025
Давлат ОТМга қабул квоталари тасдиқланди
Таълим | 11:09 / 21.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотлари ходимларига ҳақ тўлаш тизими такомиллаштирилади
Таълим | 13:07
-
Қибрайда яшаш уйи ва қурилиш моллари дўкони ёниб кетди
Жамият | 12:23
-
Bloomberg: ЕИ санкциялари Ҳиндистондаги "Роснефт" заводига зарба берди
Жаҳон | 12:19
-
Япония бош вазири Шигеру Ишиба истеъфога чиқди - ОАВ
Жаҳон | 12:04
Мавзуга оид

19:30 / 13.07.2025
Air India Boeing 787 ҳалокати бўйича дастлабки ҳисоботни эълон қилди

15:55 / 12.07.2025
Нукус - Оқтов йўналиши бўйича мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилди

15:56 / 02.07.2025
Бокуда ушланган россияликлар тўрт ойга ҳибсга олинди

17:55 / 30.06.2025