Ўзбекистон | 15:00 / 26.12.2024
606
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Полша мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди

Ўзбекистон элчиси Амирсаид Аъзамхўжаев Полша миллий мудофаа вазирининг ўринбосари Павел Бейда билан учрашув ўтказди.

Фото: "Дунё" АА

Мулоқот чоғида икки давлат ўртасидаги ҳарбий-техник ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Вазир ўринбосари Павел Бейда мудофаа соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш, жумладан, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун мустаҳкам замин яратиш муҳимлигини ва Полша Ўзбекистоннинг мудофаа салоҳиятини ривожлантиришга ҳисса қўшишга тайёрлигини таъкидлади.

Томонлар, шунингдек, икки мамлакат алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида мунтазам мулоқотни давом эттиришдан манфаатдор эканликларини тасдиқладилар.

Учрашув якунида, Полшанинг хорижий шериклар, шу жумладан, Ўзбекистон билан ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантириши минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашда устувор йўналишлардан бири бўлиб қолиши қайд этилди.

Мавзуга оид