Ўзбекистон | 11:20 / 27.12.2024
40705
1 дақиқада ўқилади

Синоптиклар январда кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот берди 

Бу йил январ ойининг биринчи ярмида Ўзбекистон ҳудуди бўйича аномал совуқ ёки аномал илиқ шароит кутилмаяпти. 

Фото: Kun.uz

«Ўзгидромет» хабарига кўра, ҳаво ҳарорати январ ойи боши учун бўлган ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлиб, кечалари –3...+2, кундуз кунлари +3...+8, шимолда кечалари –3...–8, кундуз кунлари 0...+5 даража бўлади.

Кейинчалик, ойнинг охиригача ҳарорат кечалари +3...+8 даражадан –3...–8 даражагача, шимолда –10...–15, кундуз кунлари +10...+15 даражадан –2...+3 даражагача ўзгариб туриши кутилмоқда.

Ҳарорат кечалари –10...–12, шимолда –17...–20 даражагача қисқа даврга пасайиши эҳтимоли бор.

Ойнинг айрим кунларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кутилмоқда.

Мавзуга оид