Ўзбекистон | 09:10 / 27.12.2024
3751
1 дақиқада ўқилади
Тошкент - Чорвоқ мавсумий автобус қатнови йўлга қўйилди
28 декабрдан 5 январгача Тошкентдан Чорвоққа мавсумий автобус қатнови йўлга қўйилди.
28 декабрдан 5 январга қадар Тошкентдан Бўстонлиқ туманидаги «Чорвоқ» эркин туристик зонасига мавсумий автобус қатнови йўлга қўйилди.
Транспорт вазирлиги хабарига кўра, бу дам олиш кунлари муносабати билан Тошкент вилоятига келувчи хорижий ва маҳаллий сайёҳларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида амалга оширилмоқда.
Қатновлар UzAutoTrans Service корхонаси томонидан Yutong автобусларида ташкил этилади. Транспортлар «Машинасозлар» метро бекатидан соат 9:00 ва 16:00 да жўнайди, Чорвоқдан (Хумсон) эса 12:00 ва 18:00 да ҳаракатланади. Йўлкира нархи - 20 000 сўм.