Жамият | 19:00 / 28.12.2024
4740
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Эришилган ютуқлар эътирофи : Kia Ўзбекистонни мафтун қилишда давом этмоқда

2024 йилнинг якуний Маркетинг самарадорлиги рейтинги натижаларига кўра, Kia автомобил брендининг расмий дистрибютори бўлган АDМ Global компаниялар гуруҳи бошқа автомобил брендлари орасида ишончли тарзда биринчи ўринни эгаллади.

Фото: Kia

Ўзбекистон маркетинг ассоциацияси томонидан 2024 йил якунлари бўйича Ўзбекистоннинг 357 та бренд ва 32 та агентликларнинг Маркетинг самарадорлиги рейтинги эълон қилинди. Мазкур рейтинг ҳам халқаро, ҳам маҳаллий танловларда олинган соврин ва рейтинг рўйхатига киритилган мукофотлар асосида шакллантирилди. Ушбу рейтинг профессионал ютуқлар натижаларини акс эттирди ва реклама кампаниялари самарадорлиги, бозорда позицияларни эгаллаш ва илгари суриш стратегиясини холис баҳолаш воситаси бўлиб хизмат қилади.

2024 йилда Кiа бренди Ўзбекистондаги истеъмолчиларнинг талаблари ва истакларини қондиришга қаратилган стратегияларни амалга ошириш орқали ажойиб ютуқларни намойиш этди. Янги моделларнинг ишга туширилиши, хусусан, маҳаллий бозор талабларига мослаштирилган, АDМ Jizzakh CКD заводида йиғиладиган ихчам Sonet кроссовери, рақамли коммуникация каналларидан фаол фойдаланиш ва креатив реклама кампанияларини ўтказиш брендга автомобилсозлик саноатида етакчи ўринларни эгаллаш имконини берди. Январ ойида Кia EV9 электр кроссоверининг тақдим этилиши, электромобиллар сегментида янги стандартни ўрнатиб берди. Феврал ойида янги Кiа Sorentо кроссовери, апрел ойида эса бестселлер Кiа Sonet сотувлари бошланди. Май ойида Кia Carens кроссвени, июл ойида эса янгиланган Кiа К5 бизнес седани тақдим этилди.

Йилнинг асосий лойиҳаларидан бири бўлиб миллий қадриятларни замонавий технология ечимлар билан уйғунлаштирган "Янги лидерлар даври яқинлашмоқда" шиори остидаги кампанияси бўлди. Октябр ойида бўлиб ўтган "ТАF!24" фестивалида Кiа Sonet SUV-B тоифасида "Йилнинг улкан ютуғи" деб топилди, "Янги лидерлар даври яқинлашмоқда" радиорекламаси эса "Кумуш"га сазовор бўлди.

Таъкидлаш жоизки, Кiа бренди Ўзбекистонда дунёга машҳур "Овоз" телекўрсатувига ҳомий сифатида чиқди. Ушбу телекўрсатувнинг ҳар бир мавсум ғолибига Кiа автомобилининг калитлари топширилади.
Ижтимоий ташаббуслар ва спорт тадбирлари Кiа бренди фаолиятида муҳим ўрин эгаллади. Кiа бренди апрел ойида Тошкент вилояти Паркент туманидаги Самсаракда Кiа Go автоюришини ташкил қилди, май ойида Қўқондаги “BEFIT” югуриш бўйича мусобақаси, август ойида эса "AMIRSOY RESORT"да "BEFIT RACE 2024" мусобақасига ҳомийлик қилди.

2024 йилнинг Маркетинг самарадорлиги рейтинги натижалари шуни тасдиқлайдики, маркетинг фаолиятида муваффақиятга эришиш бренднинг агентликлар ва мақсадли аудитория билан яқин, фаол ҳамкорлик қилиш ва ўзаро муносабатларни ўрнатишни талаб қилади. Кiа бренди мижозлар эҳтиёжларини чуқур англаш, инновацион ечимларга сармоя киритиш ва профессионал ҳамкорлар билан ҳамкорлик қилиш маркетинг индустриясининг келажагини шакллантирадиган барқарор ўсиш ва рақобатбардошликнинг асосий элементлари эканлигини яққол кўрсатди.

Ўзбекистонда Кia автомобил бренди расмий дистрибютори бўлган АDМ Global компаниялар гуруҳи томонидан тақдим этилган Кiа автомобилларининг хусусиятлари, мавжуд комплектациялари ва нархлари билан kia.uz сайтида танишиш мумкин.

Телефон: (+998) 55−500−83−33 Сайт | Facebook | Instagram | Telegram | YouTube

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид