«Рамзан Қодиров Ўзбекистон халқидан узр сўраши керак» – Одилжон Тожиев
Қонунчилик палатаси депутати Одилжон Тожиев Чеченистон раҳбарининг Комил Алламжонов ва Дмитрий Лига таҳдидларини мамлакат ички ишларига аралашиш дея баҳолаб, буни кескин қоралади. Депутат бундай ҳаракатлар икки дўст давлат муносабатларига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини таъкидлаб ўтди.
Қонунчилик палатаси депутати Одилжон Тожиев Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг «Ўзбекистон ички ишларига аралашиши», шунингдек, «ўзбек давлат амалдорларига нисбатан таҳдид билдириши ёки босим ўтказиши»ни қоралаб чиқди.
Унинг айтишича, бундай ҳаракатлар «икки дўст давлат муносабатларига салбий таъсир кўрсатиши ва ҳар икки мамлакат халқлари ўртасидаги дўстона алоқаларга зарар етказиши мумкин».
«Мен Россия Федерацияси Бош прокуратурасидан Рамзан Қодировнинг ўзбек мулозимларига таҳдиди юзасидан ҳолатга ҳуқуқий баҳо беришини сўрайман. Бундан ташқари, Рамзан Қодиров ўзининг кечаги муносабати учун Ўзбекистон халқидан очиқдан очиқ узр сўраши керак. Шу билан бирга агар у дўст бўлса Ўзбекистон Бош прокуратурасига қидирувда бўлган Беслан Расаев ва Шамил Темирхановни топишда амалий ёрдам бериши ва уни Ўзбекистонга топшириши лозим», дейди депутат.
Аввалроқ, собиқ депутат, экология вазири маслаҳатчиси Расул Кушербаев ҳам Грознийга авиақатновларни тўхтатиш ва ҳар бир чеченистонликнинг Ўзбекистонга киришини қатъий текшириш вақти келганини билдирганди.
Комил Алламжоновга суиқасд
2024 йил 30 сентябргача Ўзбекистон президенти администрациясида Ахборот сиёсати департаментини бошқариб келган Комил Алламжонов 26 октябр куни Қибрайдаги ўз уйи яқинида ҳужумга учради: у ўтирган машинага бир неча бор ўқ узилган. Ҳодисада Алламжоновнинг ўзига ва ҳайдовчига шикаст етмаган.
Бош прокуратура бундан аввал 25 ноябр куни берган баёнотида жиноятга алоқадорликда гумонланиб 7 киши ушланганини маълум қилган, улардан фақат бир нафарининг шахсини очиқлаган эди: бу – Жанубий Кореядан экстрадиция қилинган Жавлон Юнусов. Баёнотда яна бир гумондор Қозоғистонда қўлга олингани маълум қилинганди.
Ноябр ойида Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги тизимида бир қатор юқори лавозимли амалдорлар ишдан олинганди.
Мавзуга оид
19:09 / 28.12.2024
Ўзбекистонлик амалдорларга суиқасд: «чечен изи» ва Қодиров таҳдиди
07:56 / 28.12.2024
Кушербаев ҳар бир чеченистонликни Ўзбекистонга киришда қатъий текширишни таклиф қилди
20:36 / 27.12.2024
Комил Алламжоновга суиқасд иши тергови доирасида икки россиялик қидирувга берилгани тасдиқланди
16:28 / 20.12.2024