Фаол кексаларни камбағал оилаларга бириктириш тартиби белгиланди
Танлаб олинган уч нафар фаол кексага яшаб турган жойи бўйича 5 тадан камбағал оила олти ой муддатга бириктирилади.
Ҳукумат қарори билан «Фаол нуронийларни камбағал оилаларга бириктириш ҳамда маҳаллада соғлом турмуш тарзи ва ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантиришга жалб этиш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди.
Низом фаол кексаларни камбағал оилаларга бириктириш ҳамда маҳаллада соғлом турмуш тарзи ва ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантиришга жалб этиш, шунингдек, камбағал оила фарзандларига таълим олиш учун ўқув жиҳозлари ва қуроллари, спорт кийимларини харид қилиш, кексаларнинг спорт тадбирларида иштирок этиши билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартибини белгилайди.
Белгиланган тартибда танлаб олинган уч нафар фаол кексага яшаб турган жойи бўйича 5 тадан камбағал оила олти ой муддатга бириктирилади.
Фаол кексалар бириктирилган оилалар билан ишлашда «маҳалла еттилиги» билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
«Нуроний» жамғармаси ва танлаб олинган фаол кексалар ўртасида уларни рағбатлантириш мақсадида фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома расмийлаштирилади.
Танлаб олинган фаол кексаларга юкланган вазифаларни бажариши учун «Нуроний» жамғармаси томонидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 фоизи миқдорида рағбатлантирувчи тўловлар уларнинг розилигига кўра банк пластик карталарига тўлаб берилади.
Мавзуга оид
11:35 / 13.12.2024
Ўзбекистонда ижтимоий карта жорий этилади
20:07 / 03.12.2024
“Қарор қабул қилишда ногиронлиги бор шахслар ҳам иштирок этиши шарт” – Ўзбекистонда ногиронлик муаммолари ҳақида
16:14 / 27.11.2024
Маҳалланинг фаол кексаларига ҳар ой 577 минг сўмдан тўланади
18:59 / 26.11.2024