Шолц мурожаатида бирдамликнинг аҳамияти ҳақида гапирди
Германия канцлери ўзининг янги йил мурожаатида «қийин кунларда бирдамликка» чақирди, Киевни қўллаб-қувватлашни давом эттиришга ваъда берди ва ватандошларидан Бундестагга сайловларда овоз беришни сўради.
Германия канцлери Олаф Шолц 31 декабр, сешанбага ўтар кечаси янги йил табрикномасида Магдебургда автомашинанинг тўқнашуви оқибатида беш киши ҳалок бўлган ва 200 дан ортиқ киши жароҳатланган фожиани эслади.
Вазирлар маҳкамаси раҳбарининг сўзларига кўра, «куч бирдамликдан келади». «Биз (одамлар) бир-бирига қарама-қарши бўлган ёки улар бир-бирининг ёнидан шунчаки ўтиб кетадиган мамлакат эмасмиз», деди Шолц.
«Ва биз бундан куч олишимиз мумкин — айниқса ҳозирги каби қийин пайтларда, биз ҳаммамиз буни ҳис қиляпмиз», деди у.
Германия ҳукумати раҳбари мамлакат иқтисодиёти қийинчиликларни бошидан кечираётганини, инфляция туфайли ҳаёт қимматлашганини тан олди.
Берлин Киевни қўллаб-қувватлашда давом этади
Шолц, шунингдек, Россиянинг Украинадаги уруши давом этаётганини эслатиб, кўпчилик бунга «ўсиб бораётган тушкунлик ҳисси» билан қарашини қўшимча қилди. Сиёсатчи Берлин Украинани ёлғиз қолдирмаслигини, уни қўллаб-қувватлашда давом этишини ва можаро авж олишига йўл қўймаслик учун ҳаракат қилишини такрорлади.
Германия Киевга кенг қамровли янги қуроллар пакетини тақдим этади
Германия Украинага кенг қамровли янги қурол пакетини тақдим этмоқда. Бу ҳақда 23 декабр куни Германия ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу пакетга, хусусан, эҳтиёт қисмларга эга 15 та Leopard 1 А5 асосий жанговар танклари, эҳтиёт қисмларга эга иккита Gepard ўзиюрар зенит қурилмаси, Panzerhaubitze 2000 ўзиюрар артиллерия мосламаси, иккита IRIS-T ҳаво мудофаа тизими, шунингдек, иккита Patriot учириш ускунаси кирган. Бундан ташқари, Leopard 1 ва Leopard 2 учун ўқ-дорилар юборилмоқда. Сўнгги пайтларда Россиянинг дрон ва ракеталардан фойдаланган ҳолда ҳужумлари кўпайганлиги сабабли, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Киев учун жуда муҳим, деб таъкидлади dpa агентлиги.
Берлинда таъкидланганидек, қўшимча IRIS-T тизимларини етказиб бериш 2023 йилда ваъда қилинган эди. Киевга етказиб беришнинг янги рўйхатига юк машиналари, дронлар ва қўшимча радар тизимлари ҳам киритилган.
Мавзуга оид
12:40 / 02.01.2025
Германиянинг Кемниц шаҳри Европа маданий пойтахтига айланди
09:21 / 02.01.2025
Германия визаси учун аризалар электрон форматга ўтказилди
08:05 / 02.01.2025
Шолц: Янги Орлеандаги одамлар кўр-кўрона нафрат туфайли ўлдирилди
11:48 / 01.01.2025