Тарихда энг узоқ давом этган йил 445 кундан иборат эди
Рим императори Юлий Цезар тақвимни ростлаш учун йилнинг узунлигини оширишга мажбур бўлган.
Баъзи йиллар кўз очиб юмгунча ўтиб кетади, бошқалари эса анча узоқ давом этади. Аммо баъзилари, кабиса йиллари каби, одатдагидан бир оз кўпроқ давом этиши мумкин. Гап милоддан аввалги 46 йил ҳақида кетмоқда, у 445 кун давом этган, бу биз ўрганиб қолганимиздан 80 кун кўпроқ.
Хўш, нега бу йил шунчалик узоқ давом этди? Йил - бу Ернинг Қуёш атрофида бир марта айланиши ва бошланғич нуқтасига қайтиши учун зарур бўлган вақт. Айнан уни янги йил бошланиши сифатида белгилаб олганмиз.
Тақвим — қулайлик учун йилни қисмларга (ойлар, ҳафталар, кунлар) бўлишга уринишдир. «Тоғнинг сояси тепаликка етиб борса, нонушта қиламиз» эмас, «3 март куни соат 12:00 да учрашамиз», деб айтиш қулайроқ.
Гарчи биз орбитал йилни тақвим йилга кўпроқ мослаштириб олган ва ҳатто синхронлаштириш учун «координация секундларини» қўшган бўлсак ҳам, эски тақвимлар унчалик самарали эмас эди.
Юлий Цезар томонидан Юлиан тақвими жорий этилишидан олдин, Рим йили жуда бошқача кўринишга эга бўлиб, ҳар бири 31 кундан иборат тўрт ойни (март, июл, октябр ва май), 29 кундан иборат 7 ойни ва 28 кунлик феврални ўз ичига олган (умумий ҳисобда 355 кун). Натижада, тақвим тезда Ернинг Қуёш атрофида айланиш давридан ортда қола бошлади ва милоддан аввалги 200 йилга келиб, шу қадар уйғун бўлмай қолдики, 14 март куни содир бўлган Қуёш тутилиши 11 июлда содир бўлган деб қайд этилди.
Бундай силжишнинг ўрнини қоплаш учун ҳар бир неча йилда «Мерседониус» деб номланган қўшимча ой қўшиларди. Бу тақвимни сақлашнинг энг яхши усули эмас эди. «Мерседониус» тақвимни йилга мослаштириш учун ишлатилган бўлса-да, сиёсий суиистеъмолларга очиқ эди. Яъни, баъзан ундан сиёсий мақсадларда, масалан, кимнингдир ваколат муддатини узайтириш учун фойдаланилди.
Кейинчалик, Юлий Цезар эрамиздан аввалги 45 йилда Юлиан тақвимини киритиб, вазиятни тўғирлашга ҳаракат қилди. Милоддан аввалги барча қисқа ойларнинг охирига бир ёки икки кун қўшилиб (ноодатий февралдан ташқари) йилдаги кунларнинг умумий сони кенгайиб борди - 365.
Лекин янги тақвим вазиятни тўғрилади, аммо ҳал қилиниши керак бўлган яна бир муаммо бор эди: йил фаслларга тўғри келмасди. Буни бартараф этиш учун Цезар милоддан аввалги 46 йилга бир неча ой қўшди. Натижада у 15 та ойдан, 445 кундан иборат бўлди. Бу тарихдаги энг узун йилдир.