Жаҳон | 09:53 / 31.12.2024
4940
3 дақиқада ўқилади

ЕК: ЕИ РФдан Украина орқали газ транзитини тўхтатишга тайёр

Европа инфратузилмаси учинчи давлатлардан газнинг Европа Иттифоқига муқобил йўллар орқали келиши учун етарли даражада мослашувчан, дея маълум қилди Европа комиссияси.

Фото: РИА Новости / Алексей Витвицкий

Европа Иттифоқи Россия газининг Украина орқали транзитини тўхтатишга тайёр. Бу ҳақда 30 декабр, душанба куни dpa иқтибос келтирган Еврокомиссия (ЕК) вакили маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Европа инфратузилмаси учинчи давлатлардан газнинг Марказий ва Шарқий Европага муқобил йўллар орқали келиши учун етарли даражада мослашувчан. «Украина орқали транзитни тўхтатишнинг Европа Иттифоқи таъминоти хавфсизлигини таъминлашга таъсири чекланган», деб ишонтирмоқда у.

СТГ импорти ва қайта тикланадиган энергия манбалари

ЕК муқобил келишувларга тайёргарлик кўриш учун бир йилдан ортиқ вақт давомида Европа Иттифоқига аъзо давлатлар билан келишилган ҳолда иш олиб бораётганини айтди. Европанинг газ инфратузилмаси сезиларли даражада суюлтирилган газ (СТГ) импорт салоҳияти билан мустаҳкамланди, дея қўшимча қилди у.

Сўнгги йилларда энергия самарадорлигини ошириш ва қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар ҳам газ таъминоти ишончлилигини оширди, дея маълум қилди Европа комиссияси.

Зеленский: Словакларга РФдан газ учун товон пули таклиф қилинган

Украина Словакияга Россия газининг Украина орқали транзитини бекор қилиш билан боғлиқ йўқотишлар учун компенсация тўлашни, шунингдек, Европа Иттифоқидан муқобил етказиб беришни топишда ёрдам беришни таклиф қилди, бироқ Словакия бош вазири Роберт Фицо барча таклифларни рад этди. «Биз буни қилишга тайёр эдик, Фицо словакияликлар учун товон пулини истамади ва у негадир Москвани фойдалироқ деб ҳисоблайди», — деди Украина президенти 23 декабр куни. У бу таклиф «айнан словаклар учун» берилганини таъкидлади.

Украина президенти Фицони Россия президенти Владимир Путин билан «махфий келишувлари»да ва «пул учун курашаётганликда, аммо бу пуллар Словакия учун назарда тутилмаганликда» айблади. «Бу давлат манфаатлари йўлида савдо қилиш ёки ўз чўнтагига ишлаш», — дея хулоса қилди Зеленский. Шунингдек, у Словакия бош вазирининг ҳаракатлари сабабларини «Европада тушунмаётган одамлар йўқлигини» таъкидлади.

Мавзуга оид