Жаҳон | 16:17 / 01.01.2025
3824
2 дақиқада ўқилади

Денис Шмигал: Украинанинг мудофаа қуввати олти баробар ошди

Бош вазирнинг сўзларига кўра, 2024 йилда Украина давлат бюджети харажатларининг ярмидан кўпи мудофаага йўналтирилади.

Фото: РБК-Украина

Украина ҳарбий-саноат мажмуасининг имкониятлари олти баробар ошди. Фронт учун деярли барча дронлар Украинада ишлаб чиқариляпти.

Бу ҳақда бош вазир Денис Шмигал маълум қилди.

«Украина эркин дунёнинг барча мамлакатларига қараганда кўпроқ ўзиюрар артиллерия тизимини ишлаб чиқаряпти. Ракета дастури сезиларли ютуқларга эришди. Украинанинг узоқ масофали қуроллари яратилди», — деди у.

Бош вазирнинг қайд этишича, дрон сегментида Украина ишлаб чиқарувчиларининг маҳсулотлари 96 фоиздан ортиқни ташкил қилади. «Армия дронов» лойиҳаси доирасида 1,2 миллиондан ортиқ дрон харид қилинди.

У, шунингдек, шериклар Украина Қуролли кучлари учун Украина корхоналаридан қурол сотиб олаётганда, «Дания модели»нинг муваффақиятли ишини таъкидлади. Хусусан, 1 миллиард долларга яқин маблағни жалб қилинди.

Бош вазирнинг сўзларига кўра, мудофаа соҳасида 800 дан ортиқ давлат ва хусусий компаниялар фаолият юритмоқда. Мингдан ортиқ қурол ва техникага фойдаланишга рухсат берилган. Уларнинг ярми Украинада ишлаб чиқарилади.

Ҳукумат раҳбари 2024 йилда давлат бюджети харажатларининг ярмидан кўпи мудофаага йўналтирилишини таъкидлади.

Украинанинг ЕИга қўшилиш жараёнига тўхталиб, у Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилиши бўйича дастлабки музокаралар 2024 йилда бошланганини эслатди.

«Украинанинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиши бўйича музокаралар бошланди. Украина қонунчилигининг Европа қонунчилигига мувофиқлигини ташқи текшириш бошланди. Биринчи музокаралар кластери бўйича у аллақачон якунланган», — дея қўшимча қилди Шмигал.

Унинг сўзларига кўра, Украина, ўз навбатида, самарали архитектура музокара жараёнини яратган. Музокаралар доирасида кўзда тутилган йўл хариталари лойиҳалари ҳам тайёрланди.

«Европа Иттифоқига аъзо давлатлар имкон қадар тезроқ сиёсий қарор қабул қилишлари учун биз барча уй вазифаларимизни зудлик билан бажаришга тайёрмиз», — дея хулоса қилди Денис Шмигал.

Мавзуга оид