АҚШ бутун дунё учун масхара объектига айланди — Трамп
Доналд Трамп сўнгги воқеаларни чегарадаги муаммолар ва заиф раҳбарият билан боғлаб, АҚШ «масхара объекти»га айланганини таъкидлади.
АҚШ сайланган президенти Доналд Трамп мамлакат очиқ чегаралар ва ёмон раҳбарлик туфайли дунёнинг кулгусига қолганини айтди. Бу ҳақда у ижтимоий тармоқда мамлакатдаги сўнгги террорчилик хуружларига изоҳ бериб ёзди.
Трамп Демократик партия ва амалдаги маъмуриятни танқид қилди. «Мамлакатимиз ҳалокатли аҳволда, бутун дунёда бизни масхара қиляпти. Бу очиқ чегаралар ва деярли йўқ раҳбарликнинг мантиқий оқибатидир», деди у.
Унинг қўшимча қилишича, демократлар бундай воқеалар содир бўлишига йўл қўйгани учун уятни ҳис қилиши керак.
Трамп президент Жо Байденни мамлакат хавфсизлигини таъминлай олмаётганликда айблади.
2025 йилнинг илк соатларида Ню-Орлеаннинг Бурбон кўчасида машина оломон устига ҳайдалди, оқибатда 15 киши ҳалок бўлди, 35 киши жароҳатланди. Ҳужум қилган шахс, Техас штати собиқ ҳарбийси, 42 ёшли Шамсуддин Жаббор полиция томонидан ҳодиса жойида отиб ўлдирилди.
Шу куни Лас-Вегасдаги Trump International меҳмонхонаси яқинида Tesla автомобили портлади, оқибатда бир киши ҳалок бўлди, етти киши яраланди.
Tesla эгаси Илон Маск автомобилда қандайдир носозлик бўлганини рад қилди ва Ню-Орлеандаги ҳужум билан бу ҳодиса ўртасида эҳтимолий боғлиқлик борлигини айтди.
Мавзуга оид
23:15 / 04.01.2025
Трамп сайловдаги ғалабасидан кейин донорлардан қарийб 200 млн доллар тўплади
17:13 / 04.01.2025
Axios: Apple раҳбари Трамп инаугурациясига 1 млн доллар хайрия қилади
15:48 / 04.01.2025
Афғон уруши учун СССРга санкциялар қўллаган ва АҚШни 4 йил бошқариб тарихда қолган Жимми Картер
11:01 / 04.01.2025