ФТБ Янги Орлеандаги фожиани теракт сифатида тергов қилмоқда
Янги Орлеан марказида янги йилни нишонлаётган одамлар устига машина ҳайдалиши оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди, 35 киши жароҳат олди. Ҳужум қилган шахс ўлдирилган. Федерал тергов бюроси ҳужумни теракт сифатида тергов қилмоқда.
АҚШ жанубидаги Янги Орлеан шаҳри марказида 1 январ, чоршанбага ўтар кечаси эркак қасддан машинани оломон устига ҳайдаб борди. Камида 10 киши ҳалок бўлди, 35 киши яраланди, дея хабар бермоқда Reuters агентлиги ҳуқуқ-тартибот ходимларига таяниб.
Полиция бошлиғи Энн Киркпатрикнинг айтишича, ҳайдовчи қасддан оломон устига машина ҳайдаган. «Бу одам имкон қадар кўпроқ одамларни босиб кетишга ҳаракат қилди, - деди у. - У қирғин уюштириш ва зарар етказиш истагида бўлган, шундай қилди ҳам». Унинг сўзларига кўра, ҳужумчи полицияга қарата ўқ узган ва улардан икки нафарини яралаган, шундан сўнг у жавоб ўқидан ўлдирилган.
Федерал тергов бюроси (ФТБ) Янги Орлеандаги ҳужумни «террорчилик акти» сифатида текшираётганини айтди. Баёнот кейинчалик департаментнинг X ижтимоий тармоғидаги расмий аккаунтида пайдо бўлди.
Кейинроқ Америка ОАВ хабар қилганидек, камуфляж формасидаги 42 ёшли эркак ИШИД террорчилик ташкилоти байроғини кўтариб олган. Бу фактни, хусусан, CNN медиа-компанияси икки терговчига таянган ҳолда келтирмоқда. ФТБ ҳужум АҚШ фуқароси Шамсуд Д. томонидан амалга оширилганини маълум қилди. Федерал тергов бюроси матбуот котиби Алетеа Дунканнинг айтишича, машинада иккита қўлбола портловчи қурилма топилган ва улар зарарсизлантирилган.
Шолц: Янги Орлеандаги одамлар кўр-кўрона нафрат туфайли ўлдирилди
Германия канцлери Олаф Шолц ва Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича янги олий вакили Кая Каллас 1 январ куни Янги Орлеандаги ҳужум муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
«Янги Орлеандан даҳшатли хабар: байрамни нишонлаётган бахтли одамлар кўр-кўрона нафрат туфайли ҳалок бўлди ёки яраланди. Биз қурбонларнинг оила аъзолари ва яқинлари билан биргамиз ва жабрланганларнинг барчаси тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз», деб ёзган Шолц ижтимоий тармоқда.
«Янги Орлеанда янги йил байрамида қасддан қилинган ҳужумдан чуқур қайғудаман. Бундай зўравонлик учун ҳеч қандай асос йўқ. Расмийлар терговни давом эттирар экан, биз ушбу фожиали даврда қурбонлар ва уларнинг оилалари билан тўлиқ бирдаммиз», — дейди Каллас.
Мавзуга оид
11:25 / 06.01.2025
Янги Орлеандаги теракт ижрочиси ҳужумдан олдин шаҳарга икки марта келган
11:14 / 03.01.2025
Янги Орлеандаги фожиа: ҳужум қилган шахс ҳақида нималар маълум?
08:05 / 02.01.2025
Шолц: Янги Орлеандаги одамлар кўр-кўрона нафрат туфайли ўлдирилди
18:10 / 01.01.2025