Миср Европа Иттифоқидан 1 млрд евролик биринчи траншни қабул қилиб олди
2024 йилда Қоҳирада ўтказилган саммитда ЕИ Мисрга 7,4 млрд евро миқдорида молиявий ёрдам ажратишга рози бўлганди. Маблағар мамлакат иқтисодиётини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган.
Европа Иттифоқининг иқтисодий ёрдам сифатидаги биринчи транши Миср Марказий банкига 2024 йил 27 декабрда келиб тушди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Мустафо Мадбули Қоҳирада ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
«ЕИ Миср иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш дастурини амалга ошириш доирасида 1 миллард евро миқдорида биринчи траншини йўналтирди. Маблағлар ўтган жума куни Марказий банк ҳисобига келиб тушди», — дейди Мадбули.
Мисрда ЯИМ ўсиши 2024 йилда 3,5 фоизни ташкил этган, ҳукумат раҳбарининг фикрича, ушбу факт «ҳокимият тўғри йўналишда кетаётгани белгиси» сифатида баҳоланиши керак. Мадбулининг таъкидлашича, иқтисодий масалаларда Қоҳирага ишонч билдирилаётганига ўтган йилнинг 25 декабрида Халқаро валюта жамғармаси билан Мисрга 1,2 миллиард доллар миқдорида маблағ ажратиш борасида келишувга эришилгани ҳам исбот бўла олади.
Бош вазирнинг сўзларига кўра, ҳукумат 2025 йилга мўлжалланган «аниқ режа»ни ишлаб чиққан бўлиб, у «Рамазон ойи бошлангунга қадар» давлат ўзининг барча молиявий мажбуриятларини бажаришини ва асосий маҳсулотлар нархларини барқарорлаштиришни таъминлашга қаратилган.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 17 мартда Қоҳирада ўтказилган саммитда ЕИ Мисрга 7,4 миллиард евро миқдорида молиявий ёрдам ажратишга рози бўлган ва мамлакат билан шериклик даражасини стратегикка қадар кўтариш тўғрисидаги декларацияни имзолаган эди. Ўтган йилнинг июнида Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен ўзининг Мисрга биринчи ташрифида иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш доирасида Қоҳирага 1 миллиард евро ажратилишини эълон қилганди.
Мавзуга оид
14:41 / 02.01.2025
ЕИ Трампнинг бож тўловини ошириш ҳақидаги таҳдидига тайёр - Тобиас Линднер
14:38 / 02.01.2025
Венгрия ЕИдан миллиардлаб евро дотация олиш ҳуқуқидан маҳрум қилинди
18:32 / 30.12.2024
Гуржистоннинг янги президенти Тбилиси ЕИга қўшилиш бўйича музокараларни бошлашга тайёрлигини маълум қилди
14:58 / 27.12.2024