Қирғизистонда универсал жангларни тақиқлаш таклиф этилди
Универсал жанглар ёшларда «муштлашув, куч ишлатиш ёки дўппослаш орқали ҳаётда муваффақиятга эришиш мумкин», деган нотўғри тасаввур уйғотиши мумкинлиги таъкидланди.
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев мамлакатда универсал жангларни тўхтатишга чақирди ва уларнинг ёшларга, бутун жамиятга салбий таъсирини қайд этди.
Ташиевнинг фикрича, универсал жанглар ёшларда муштлашув, куч ишлатиш ёки дўппослаш орқали ҳаётда муваффақиятга эришиш мумкин, деган нотўғри тасаввур уйғотади.
«Универсал жанг спорт эмас, балки муштлашувнинг бир тури. Бундай мусобақалар ёшларда муваффақиятга куч ва тажовуз орқали эришиш мумкин, деган нотўғри ишончни уйғотади. Таълим ва илмга таянадиган авлодни тарбиялашимиз керак», деди Ташиев.
У бундай фаолият тури нафақат ахлоқий меъёрларга, балки соғлиқ учун ҳам хавфли эканини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, универсал жангларнинг кўплаб иштирокчилари 40 ёшга бориб ногирон бўлиб қолади.
Ташиев спортчилар ва ёшларни жисмоний ривожланишга ёрдам берувчи ва давлат даражасида қўллаб-қувватланадиган олимпия спорт турларига ўтишга чақирди.
У, шунингдек, бошқа мамлакатларда жанг санъатининг машҳурлиги учун баҳоналарни рад этиб, Қирғизистон ўз қадриятлари ва устуворликларига эътибор қаратиши кераклигини таъкидлади.
«Бир-бирини дўппослаш ва майиб қилиш – Ислом дини нуқтаи назаридан ҳам нотўғри», деди Ташиев.
Шунингдек, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Олимпия қўмитаси, спорт бирлашмалари ҳамда Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳузуридаги Спорт ишлари бошқармасига мамлакатда универсал жангларни чеклаш бўйича қатъий чоралар кўришга чақирди.
Мавзуга оид
16:43 / 27.12.2024
«Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темирйўли қурилишига старт берилди
10:43 / 27.12.2024
Қирғизистон айрим Кўрфаз давлатлари фуқаролари учун визасиз режим жорий қилди
18:02 / 23.12.2024
Садир Жапаров Фарғона вилояти ҳокимини «Данк» ордени билан мукофотлади
17:23 / 21.12.2024