Еврокомиссия раҳбарида пневмониянинг оғир шакли аниқланди
Урсула фон дер Ляйен касаллик туфайли икки ҳафтага мўлжалланган сафарларини бекор қилди. Европа комиссияси раҳбари соғайгунича Ганноверда қолади.
Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен пневмониянинг оғир шакли билан касаллангани маълум бўлди. Бу ҳақда DPA агентлиги ЕИ ижро органи вакилига таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, фон дер Ляйен яқин икки ҳафтага мўлжалланган сафарларини бекор қилган. Хусусан, ЕК раҳбари Полша Евроиттифоқ кенгаши раислигини зиммасига олиши муносабати билан Гданскга ташриф буюриши керак эди, бироқ бу ташриф қолдирилди.
Урсула фон дер Ляйен соғайгунича Ганноверда қолади. Еврокомиссиядагилар у январ ўрталаригача тузалиб кетишига умид билдирди.
Урсула фон дер Ляйен 1958 йилда Белгияда туғилган. 1978 йилда Лондон иқтисодиёт ва сиёсий фанлар мактабини, 1987 йилда эса Ҳанновер Олий тиббиёт мактабини тамомлаган. У шифокор сифатида ўқиган ва 1991 йилда тиббиёт фанлари доктори илмий даражасини ҳимоя қилган.
Сиёсий фаолиятини 1990 йилда Германия Христиан Демократик Иттифоқи (ХДИ) партиясида бошлаган. 2009 йилдан 2013 йилгача Германия Меҳнат ва жамоат ишлари вазири лавозимида ишлаган. 2013 йилдан 2019 йилгача Германия Мудофаа вазирлигини бошқарган. У бу лавозимни эгаллаган биринчи аёл бўлди.
2019 йилда Урсула фон дер Ляйен Европа комиссиясини бошқарган биринчи аёл бўлди. 2022 ва 2023 йилларда Forbes журнали уни «дунёдаги энг қудратли аёл» деб топди. У 2019 йилдан бери Европа комиссиясига раҳбарлик қилиб келади. 2024 йилда у яна беш йил муддатга ЕК раҳбарлигига сайланган эди.
Мавзуга оид
20:54 / 20.12.2024
Еврокомиссия Гуржистон дипломатлари ва амалдорларини визасиз режимдан маҳрум қилиш таклифини илгари сурди
23:08 / 17.12.2024
ЕИ Туркияда яшаётган суриялик қочқинларга ёрдам бериш учун яна 1 млрд евро ажратади
20:34 / 17.12.2024
TikTok устидан тергов бошланди, у Руминиядаги сайловга аралашган бўлиши мумкин
00:49 / 08.12.2024