Иқтисодиёт | 14:43 / 04.01.2025
6362
2 дақиқада ўқилади

2025 йил учун ижара ҳақининг янги минимал ставкалари белгиланди

Жорий йил учун тасдиқланган ижара тўловининг энг кам ставкалари 10 фоиздан 12,7 фоизгача ошган. Хусусан, энди Тошкентда 50 квадрат метрлик квартирани 1,4 млн сўмдан камига ижарага бериб бўлмайди.

Фото: Kun.uz

2025 йил 1 январдан бино ёки автомашинани ижарага берадиган жисмоний ва юридик шахслар учун энг кам ижара ҳақи ставкаси белгиланди. Бу 2025 йилги давлат бюджети тўғрисидаги қонунда қайд этилган

Жумладан, турар жойни ижарага бериш бўйича энг кам ставка қуйидагича белгиланган (1 кв.м. учун ойига):

  • Тошкент шаҳрида – 28 минг сўм (+12 фоиз);
  • Нукус шаҳри ва вилоят марказларида – 13,5 минг сўм (+12,5 фоиз);
  • бошқа аҳоли пунктларида – 5,5 минг сўм (+10 фоиз). 

Нотурар жойни ижарага бериш бўйича энг кам ставка қуйидагича белгиланган (1 кв.м. учун ойига):

  • Тошкент шаҳрида – 45 минг сўм (+12,5 фоиз);
  • Нукус шаҳри ва вилоят марказларида – 26,5 минг сўм (+12,7 фоиз);
  • бошқа аҳоли пунктларида – 11 минг сўм (+10 фоиз). 

Шунингдек, енгил автомобилни ижарага беришнинг энг кам ставкаси ойига 858 минг сўм (+10 фоиз), микроавтобус, автобус ва юк автомобили учун 1 млн 705 минг сўм (+10 фоиз) қилиб белгиланган.

Қайд қилинишича, мазкур ставкалар жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадига солиқ солиш мақсадида қўлланади.

Мавзуга оид