Чилонзорда Nexia-3 йўл четидаги бетон тўсиққа бориб урилди
Жорий йилнинг 3 январ куни Чилонзор тумани Чўпонота кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, ҳайдовчи, 2003 йилда туғилган Ш.Т. Nexia-3 русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, рул бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги бетон тўсиққа тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ натижасида ҳайдовчи тан жароҳат олганлиги сабабли шифохонага мурожаат қилган.
"Ижтимоий тармоқларда ушбу йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ҳайдовчининг ҳалок бўлганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалди. Ушбу хабарлар мутлақо ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайди. Ушбу хабар юзасидан ҳайдовчи билан суҳбатлашилганда, бу хабарни унинг ўзи ва яқинлари томонидан тарқатилганлигини маълум қилди", дейилади Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маълумотида.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.