Ўзбекистон | 10:32 / 20.11.2024
1961
1 дақиқада ўқилади
Чилонзорда Zeekr ва Onix тўқнашиши оқибатида бир киши жароҳат олди
ЙТҲ натижасида Onix йўловчисига тез-тиббий ёрдам кўрсатилган.
Жорий йилнинг 19 ноябр куни соат тахминан 20:45 ларда Чилонзор тумани КҲАЙ кўчаси Солиқ коллежи қаршисида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, ҳайдовчилар, 2001 йилда туғилган А.О. бошқарувидаги Zeekr ҳамда 2003 йилда туғилган Б.Ф. бошқарувидаги Onix транспорт воситалари ўртасида ЙТҲ юз берган.
ЙТҲ натижасида Onix йўловчисига тез-тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.