Бухорода сохта рақам тақиб 106 марта қоида бузган ҳайдовчи чегирмадан фойдаланиб, 2 баробар кам жарима тўлади
У содир этган қоидабузарликлар учун жарима миқдори 138 млн сўмга етган, лекин 50 фоизлик чегирма ҳисобига ашаддий қоидабузар жариманинг фақат ярмини тўлаб қутулган.
Бухорода машинасига сохта давлат рақами тақиб ҳаракатланган ҳайдовчи 106 марта қоидаларни бузган. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бухоро вилоятида яшовчи ҳайдовчи бир муддат машинасига сохта рақам таққан ҳолда ҳаракатланган.
“Бу кун” информацион дастурида айтилишича, ЙПХ ходимлари уни сохта давлат рақами тақиб ҳаракатланиб юрганида тўхтатишганда ҳайдовчи уларга машинасини бир соатга қолдирмай олиб чиқиб кетишини айтган.
Бироқ машина эгаси барча жарималарни тўламагунча жарима майдончасида 94 кун давомида турган. Бу даврда барча қоидабузарликлари аниқланиб, унга маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.
Шунда ҳайдовчи сохта рақам билан жами 106 марта қоидаларни бузгани ва жарималар миқдори 138 млн сўмни ташкил этгани аниқланган.
Хабарда айтилишича, ҳайдовчи жарималарни 50 фоиз чегирма асосида тўлаган. Бундан ташқари, сохта рақам тақиб юргани учун унга МЖтКнинг 125-моддаси 6-қисми билан БҲМнинг 10 баробари (3 750 000 сўм) миқдорида жаримага тортилган.
Мавзуга оид
16:44 / 29.10.2024
Германияда 18 ёшли йигит ноқонуний парковкалар ҳақида хабар бериб, миллионерга айланди
14:04 / 03.10.2024
Жаҳонгир Отажонов ўз автомобилида 195 км/соат тезликда ҳаракатланди
19:10 / 24.09.2024
Тошкент марказида Tahoe’ни юқори тезликда ҳайдаган боксчи жаримага тортилди
12:01 / 24.09.2024